Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Ходжаев Дилмурод Фаҳриддинович
Телефон рақами:
+99871 203 80 00 (1225)
Электрон почта
selhoz@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи
Изоҳ
Маълумот 1 январь ҳолатига келтирилган
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
Барча тоифалардаги хўжаликларда мавжуд паррандалар бош сони тўғрисида маълумотлар чораклик ва йиллик даврийликда шакллантирилади. Барча тоифадаги хўжаликларида мавжуд паррандалар бош сони тўғрисидаги маълумотлар фермер, маҳалла фуқаролар йиғинлари (деҳқон ва томорқа хўжаликлари), қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан статистика органларига тақдим этилади. Маълумотларни шакллантириш ва мавжуд паррандалар бош сони ҳисоблаш учун 1 фх шакли (йиллик) ва 4 фх шакли (чораклик) «Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», 4 дх шакли (чораклик) «Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар фаолияти тўғрисида”, 1 қх шакли (йиллик) ва 4 қх шакли (чораклик) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот», 1 кб (қх) (1 кб шаклига илова) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботи» ва 4 кб (қх) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида саволнома» шакллари бўйича маълумотлардан фойдаланилади. Юқоридаги ҳисоботларда бу кўрсаткич бошларда акс эттирилади ва кейин 1000 га бўлиш орқали минг бошга айлантириб олинади.