Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Ғаффаров Азамат Суюнович
Телефон рақами :
+99871 202 80 53
Электрон почта
selhoz@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи
Изоҳ
Маълумот январь-декабрь ойлар учун келтирилган
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
Барча тоифалардаги хўжаликларда суғориладиган экин майдон йиллик даврийликда шакллантирилади. Барча тоифадаги хўжаликларида суғориладиган экин майдон тўғрисидаги маълумотлар фермер, маҳалла фуқаролар йиғинлари (деҳқон ва томорқа хўжаликлари), қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан статистика органларига тақдим этилади. Маълумотларни шакллантириш ва суғориладиган экин майдон ҳисоблаш учун 1 фх шакли (йиллик) «Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», 1 қх шакли (йиллик) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот», 1 кб (қх) (1 кб шаклига илова) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботи» шакллари бўйича маълумотлардан фойдаланилади. Юқоридаги ҳисоботларда бу кўрсаткич гектарда акс эттирилади.