Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Қишлоқ хўжалиги ва атроф-мухит статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Ғаффаров Азамат Суюнович
Телефон рақами :
+99871 203 80 00
Электрон почта
selhoz@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи
Изоҳ
Маълумот январь-декабрь ойлар учун келтирилган; Ушбу кўрсаткич донли экинлар - жами етиштириш ҳажми таркибига киритилган -жами (код-2.04.1.0033)
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
Барча тоифадаги хўжаликларида етиштирилган дон учун маккажўхори ҳосили фермер, маҳалла фуқаролар йиғинлари (деҳқон ва томорқа хўжаликлари), қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан статистика органларига тақдим этилган дон учун маккажўхори ялпи ҳосили тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади. Маккажўхори дон учун ялпи ҳосили тўғрисидаги маълумотлар чораклик ва йиллик даврийликда шакллантирилади. Маълумотларни шакллантириш ва маккажўхори дон учун ялпи ҳосилини ҳисоблаш учун 1 фх шакли (йиллик) ва 4 фх шакли (чораклик) «Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», 4 дх шакли (чораклик) «Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар фаолияти тўғрисида”, 1 қх шакли (йиллик) ва 4 қх шакли (чораклик) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот», 1 кб (қх) (1 кб шаклига илова) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботи» ва 4 кб (қх) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида саволнома» шакллари бўйича маълумотлардан фойдаланилади. Юқоридаги ҳисоботларда бу кўрсаткич центнерда акс эттирилади ва кейин 10 га бўлиш орқали тоннага айлантирилади. «Етиштирилган маккажўхори дон учун» кўрсаткичи жами дон экинлари ишлаб чиқариш ҳажми таркибига киритилади.