Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Аҳоли турмуш даражаси статистикаси ва камбағалликни баҳолаш бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Уразбаев Р.О.
Телефон рақами:
+99871202-80-00 (1261)
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи маълумотларидан, шунингдек, мунтазам равишда статистика органлари томонидан ўтказиб бориладиган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг иқтисодий фаолияти бўйича ҳамда уй хўжаликлари даромадлари ва харажатларини ўрганиш бўйича танланма кузатув маълумотларидан, бундан ташқари Молия вазирлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Марказий Банк, Халқ Банки, Давлат солиқ қўмитаси томонидан аҳолига ҳисобланган даромадлар, ижтимоий тўловлар ва солиқ тўловлари тўғрисидаги умумлашган маълумотлардан фойдаланилади
Изоҳ
2025 йил дастлабки маълумотлар, йиллар январь-декабрь ҳолатига кўра
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
Аҳолининг умумий даромадлари – доимий ёки такрорланувчи хусусиятга эга бўлган, йиллик ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда, уй хўжалиги ёки унинг алоҳида аъзоларига тушадиган пул ва натура шаклидаги тушумлардан ташкил топади. Аҳоли умумий даромадлари ҳажми кўрсаткичини шакллантириш – Статистик маълумотларни ишлаб чиқиш жараёнларининг намунавий модели (Генериc Статистиcал Бусинесс Проcэсс Модель (кейинг ўринларда – ГСБПМ)) талаблари асосида ишлаб чиқилган. Шунингдек, Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) – 2008 нинг халқаро статистика стандартларига, Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига асосланган. Аҳоли умумий даромадларини ҳисоблашда Статистика агентлиги ҳисоботи маълумотларидан, шунингдек, мунтазам равишда статистика органлари томонидан ўтказиб бориладиган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг иқтисодий фаолияти бўйича ҳамда уй хўжаликлари даромадлари ва харажатларини ўрганиш бўйича танланма кузатув маълумотларидан, бундан ташқари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Марказий банк, Халқ банки, Солиқ қўмитаси томонидан аҳолига ҳисобланган даромадлар, ижтимоий тўловлар ва солиқ тўловлари тўғрисидаги умумлашган маълумотлардан фойдаланилади.