Тижорат корхоналарнинг ички эҳтиёжлари учун ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) қиймати (ҳудудлар кесимида)
Даврийлиги
йиллик
Ўлчов бирлиги
млн. сўм
Классификаторлар
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-ҳудудий тузилмаларни (объектларни) белгилаш тизими идоравий статистик таснифлагичи
Расмий статистика тайёрловчи
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Ишбилармонлик муҳити кузатувлари ва тадбиркорлик статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Ахмедов Шерали Исоқович
Телефон рақами :
+99871 202 80 40
Электрон почта
mb-fin@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи(1 корхона шакли)
Ҳисоблаш методикаси
"Ташкилотнинг ўзида ишлаб чиқарилган ташкилотнинг ички эҳтиёжлари учун маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) қиймати кўрсатилади, хусусан қуйидагилар қиймати: ҳисобот йилида асосий воситалар таркибига ўтказилган, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари; ҳисобот йилида асосий воситалар таркибига ўтказилган, ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (чорва ва кўп йиллик ўсимликлар); ўз эҳтиёжлари учун амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари (хўжалик усулида); ўзининг қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган бўлимларига берилган, ўзида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари; ташкилотнинг саноат бўлинмалари томонидан ишлатиладиган, ёғоч тайёрлаш маҳсулотлари, балиқ овлаш ва балиқчилик маҳсулотлари; ташкилотнинг носаноат бўлинмалари томонидан ишлатиладиган саноат маҳсулотлари (ишлар, хизматлар). Хўжалик усули билан бажарилган қурилиш-монтаж (жумладан, бинодан тўғри фойдаланиш учун зарур асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва созлаш, масалан электр, газ, сув таъминоти, иситиш, вентиляция тизимларини, лифт ускуналарини ўрнатиш ва монтаж қилиш) ишларига ташкилотнинг ўз кучи билан ўзининг эҳтиёжлари учун амалга оширилган, шунингдек ушбу қурилиш ишларини бажариш учун асосий фаолиятдаги ишчиларни қурилиш наряди бўйича иш ҳақи тўлаш орқали жалб этилган ҳамда қурилиш ташкилотлари томонидан ўзи учун амалга оширилган қурилиш (қурилиш пудрат шартномаси доирасида бўлмаган, мисол учун, ўзининг маъмурий-ҳўжалик биносини реконструкция қилиши, ишлаб чиқариш базасини қуриши ва х.к.) ишлари киритилади. "