Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-ҳудудий тузилмаларни (объектларни) белгилаш тизими идоравий статистик таснифлагичи
Расмий статистика тайёрловчи
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Ишбилармонлик муҳити кузатувлари ва тадбиркорлик статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Ахмедов Шерали Исоқович
Телефон рақами :
+99871 202 80 40
Электрон почта
mb-fin@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи(1 корхона шакли)
Ҳисоблаш методикаси
"Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия тўғрисидаги қонун»и ҳамда Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган «Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалар»га мувофиқ, Фавқулодда фойда моддалари — бу кўзда тутилмаган, тасодифий тусга эга бўлган, ҳодиса ёки хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти доирасидан четга чиқадиган тусдаги операциялар натижасида пайдо бўладиган ва олиниши кутилмаган фойдадир. Бунга даромадларнинг фавқулодда моддалари ёки асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар бўлимида акс эттирилиши керак бўлган ўтган даврлардаги фойда кирмайди. Фавқулодда зарарлар — бу хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ҳодисалар ёки операциялар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташқари харажатлар моддаларидир. Бунга фавқулодда моддалар ва давр харажатлари таркибида акс эттирилиши керак бўлган ўтган давр моддалари кирмайди."