"Тегишли йилнинг ҳисобот даврида амалда бўлган нархларда аниқланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳажми ҳақиқий нархларда (ҚҚС ва акцизсиз) кўрсатилади. Ишлаб чиқарилган саноат ҳажмига қуйидагиларнинг қиймати қўшилади: а) ҳисобот даврида буюртмачининг, шунингдек ташкилотнинг ўз хом–ашё ва материалларидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар; б) ҳисобот даврида четга сотилган, ўзининг капитал қурилиши ва ўз ташкилотининг носаноат бўлинмаларига берилган ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотлар; в) ҳисобот даврида ишлаб чиқарилиши тугатилмаган, ишлаб чиқарилиши узоқ даврни талаб этадиган маҳсулотлар (буюмлар)ни тайёрлаш бўйича ишлар; г) ташқи буюртма асосида, ўзининг капитал қурилиши ва ўзининг носаноат бўлинмалари учун саноат хусусиятига эга бўлган бажарилган ишлар (хизматлар), шунингдек, ўзининг ишлаб чиқариш воситалари ва жиҳозларини модернизациялаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича бажарилган ишлар. "