Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия тўғрисидаги қонун»и ҳамда Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган «Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалар»га мувофиқ, «Дебиторлик қарзлар - жами» моддаси бўйича харидорлар ва буюртмачилар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзлари (ички идоравий қарз), ходимларга, мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар, буджет ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар, йиғимлар ва суғурта бўйича бўнак тўловлари, муассисларнинг устав фондидаги улушлари бўйича қарзи, ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзлари ва бошқа дебиторлик қарзларини ўз ичига олувчи жами дебиторлик қарзлари (узоқ муддатли ва жорий) ҳажми акс эттирилади.