Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Ғаффаров Азамат Суюнович
Телефон рақами :
+99871 203 80 00
Электрон почта
selhoz@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи
Изоҳ
Маълумот январь-декабрь ойлар учун келтирилган; 2010-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги бўйича статистик ҳисоботларда "шафтоли" кўрсаткичи кўзда тутилмаган; Ушбу кўрсаткич данаклилар - жами етиштириш ҳажми таркибига киритилган -жами (код-2.04.1.0071).
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
Барча тоифадаги хўжаликларида етиштирилган шафтоли ҳосили фермер, маҳалла фуқаролар йиғинлари (деҳқон ва томорқа хўжаликлари), қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан статистика органларига тақдим этилган шафтоли ялпи ҳосили тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади. Шафтоли ялпи ҳосили тўғрисидаги маълумотлар йиллик даврийликда шакллантирилади. Маълумотларни шакллантириш ва шафтоли ялпи ҳосилини ҳисоблаш учун 1 фх шакли (йиллик) «Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», 4 дх шакли (чораклик) «Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар фаолияти тўғрисида”, 1 қх шакли (йиллик) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот», 1 кб (қх) (1 кб шаклига илова) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботи» шакллари бўйича маълумотлардан фойдаланилади. Юқоридаги ҳисоботларда бу кўрсаткич центнерда акс эттирилади ва кейин 10 га бўлиш орқали тоннага айлантирилади. «Етиштирилган шафтоли» кўрсаткичи данаклилар ишлаб чиқариш ҳажми таркибига киритилади.