Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Саноат ва энергетика статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Йўлдошев Бекзод Ботир ўғли
Телефон рақами
+998 71 203 80 00
Электрон почтаси
b.yoldoshev@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Ҳисоботлар, ойлик ва чораклик кузатувлар
Изоҳ
2014-2023- йиллик якуний кўрсаткичлар, 2024- йил дастлабки маълумот
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
Саноат ишлаб чиқариши ҳажми тўғрисидаги маълумотларни маҳсулот турлари бўйича шакллантириш Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагичи (ЎзДСт 2914:2014) кодларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Буларга тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш, ишлаб чиқарадиган саноат, электр энергияси, газ, буғ ва кондицияланган ҳаво, сув билан таъминлаш, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва қайта фойдаланиш бўйича хизматлар (Б, C, Д, Э секциялари) киради. Саноат бўйича статистика маълумотлари қуйидагилар асосида шакллантирилади: а) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи юридик шахсларнинг статистика ҳисоботлари (ойлик, йиллик) маълумотлари асосида; б) кичик корхоналар, микрофирмаларнинг чораклик танланма кузатувлари натижалари асосида; д) ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларининг чораклик танланма статистика кузатуви маълумотлари; э) уй хўжаликлари кузатуви материаллари.