2010-2019 йиллар учун маълумотлар аниқлик киритилган (қайта баҳолаб чиқилган) маълумотларни ҳисобга олган ҳолда келтирилган; 2021-2022 йил дастлабки маълумотлар; Йиллар январь-декабрь ҳолатига кўрсатилган; 2022Қ1 январь-март ҳолатига кўрсатилган; 2022Қ2 январь-июнь ҳолатига кўрсатилган
Ҳисоблаш методикаси
Ташилган йўловчилар – муайян вақт ичида ташилган йўловчилар сони транспорт ва қатнов турлари бўйиcа ҳисобга олинади. Йўловчи ташиш статистикасида кузатув бирлиги йўловчилар сони ҳисобланади. Жўнатилган йўловчиларни ҳисобга олиш вақти транспортнинг айрим турларида бир хил эмас: ёки чипта сотиб олиш вақтида (темир йўл, автомобиль, шаҳар электр транспортида) ёки транспорт воситаси жўнатилган пайтда (сув ва ҳаво транспортида). «Ташилган йўловчилар» кўрсаткичини шакллантириш халқаро статистика ташкилотлари, Евростат, МДҲ Статистика қўмитаси тавсиялари ва Миллий ҳисоблар тизимининг таърифига асосланади.