Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Саноат статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Йўлдошев Бекзод Ботир ўғли
Телефон рақами
+998 71 202 80 47
Электрон почтаси
b.yoldoshev@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Ҳисоботлар
Изоҳ
2015-2022 йиллик якуний кўрсаткичлар, 2023 йил дастлабки маълумот, маълумотлар 2015 йилдан йиғилади
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
"Саноат ишлаб чиқариши ҳажми тўғрисидаги маълумотларни маҳсулот турлари бўйича шакллантириш Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагичи (ЎзДСт 2914:2014) кодларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Буларга тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш, ишлаб чиқарадиган саноат, электр энергияси, газ, буғ ва кондицияланган ҳаво, сув билан таъминлаш, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва қайта фойдаланиш бўйича хизматлар (Б, C, Д, Э секциялари) киради. Саноат бўйича статистика маълумотлари қуйидагилар асосида шакллантирилади: а) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи юридик шахсларнинг статистика ҳисоботлари (ойлик, йиллик) маълумотлари асосида; б) кичик корхоналар, микрофирмаларнинг чораклик танланма кузатувлари натижалари асосида; д) ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларининг чораклик танланма статистика кузатуви маълумотлари; э) уй хўжаликлари кузатуви материаллари."