Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Классификаторлар
Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилмаларини (объектларини) белгилаш тизими идоравий таснифлагичи (МҲОБТ)
Масъул бошқарма номи
Инвестициялар ва қурилиш статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Хидиралиева Дилдорахон Рахмидиновна
Телефон рақами :
+99871 203 80 00 (1163)
Электрон почта
M.Jomolov@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи
Изоҳ
" Ишга туширилган уй-жойларнинг умумий майдонида, ҳудудлар бўйича тақсимланмаган майдонлар сони мавжуд1. Қорақолпоғистон Республикасида: — 2019- йилгача Бўзатов тумани Кегейли ва Чимбой туманлар таркибида бўлган; — 2013- 2016- йилларда Тахиатош шаҳри Хўжайли тумани таркибида бўлган. 2. Андижон вилоятида: — 2014- йилдан Асака шаҳри Асака тумани таркибига киритилган. 3. Қашқадарё вилоятида: — 2017- йилдан Шаҳрисабз шаҳри ташкил этилган. 4. Навоий вилоятида: — 2019- йилдан Ғозғон тумани ташкил этилган. 5. Сурхондарё вилоятида: — 2011 – 2018 — йилларда Бандихон тумани Қизириқ тумани таркибида бўлган. 6. Тошкент вилоятида: — 2018- йилдан Нурафшон, Оҳангарон, Янгийўл шаҳарлари ва Тошкент тумани ташкил этилган. 7. Хоразм вилоятида: — 2020 йилда Тупроққалъа тумани ва 2017 йилда Хива шаҳри ташкил этилган. 8. Тошкент шаҳрида: — 2020 йилда Янгиҳаёт тумани ташкил этилган."
Ҳисоблаш методикаси
"Ишга туширилган хонадонлар ва ётоқхоналарнинг умумий майдони, уларнинг хоналари, омборлар, ўрнатилган жавонлари, шунингдек, ёзги хоналар ва совуқ омборлар, пешайвонлари, болахона ва айвонлар майдонлари йиғиндиси сифатида ҳисобланади. Ётоқхоналар ва интернат уйларининг умумий майдони эса қўшимча хоналар ва жамоат учун мўлжалланган хоналар, шунингдек, ёзги хоналар турар жой хоналари майдони йиғиндиси сифатида аниқланади. Қўшимча ва жамоат учун мўлжалланган хоналарга холлар, вестибюль, шахсий буюмлар, спорт ва хўжалик анжомлари сақланадиган хоналар, ошхона, буфет, дам олиш, маданий-оммавий тадбирлар, маиший хизмат кўрсатиш хоналари киради. "