Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Ходжаев Дилмурод Фаҳриддинович
Телефон рақами :
+99871 203 80 00 (1225)
Электрон почта
selhoz@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи
Изоҳ
Маълумот январь-декабрь ойлар учун келтирилган; Ушбу кўрсаткич олинган тухум – жами етиштириш ҳажми таркибига киритилган-жами (тирик вазнда) (код-2.04.1.0099).
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
Барча тоифалардаги хўжаликларда олинган товуқ тухуми йиллик даврийликда шакллантирилади. Барча тоифадаги хўжаликларида олинган товуқ тухуми тўғрисидаги маълумотлар фермер, маҳалла фуқаролар йиғинлари (деҳқон ва томорқа хўжаликлари), қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан статистика органларига тақдим этилади. Маълумотларни шакллантириш ва олинган товуқ тухуми ҳисоблаш учун 1 фх шакли (йиллик) «Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», 4 дх шакли (чораклик) «Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар фаолияти тўғрисида”, 1 қх шакли (йиллик) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот», 1 кб (қх) (1 кб шаклига илова) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботи» шакллари бўйича маълумотлардан фойдаланилади. Юқоридаги ҳисоботларда бу кўрсаткич донада акс эттирилади ва кейин 1000 га бўлинади.