3-6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиниши
Даврийлиги
йиллик
Ўлчов бирлиги
йил охирига, фоизда
Классификаторлар
Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ТХСТ 2011. Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилмаларини (объектларини) белгилаш тизими идоравий таснифлагичи (МҲОБТ)
Ҳисоблаш методикаси
3-6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси, ушбу ёшдаги болалар орасидан қанча қисми мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткични ҳисоблаш учун қуйидаги формула қўлланилади: мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган жами болалар сонини аҳоли таркибидаги 3-6 ёшдаги болалар сонига бўлинади ва 100 га кўпайтирилади. Мактабгача таълим олувчи болалар сони деганда давлат, нодавлат ёки бошқа шакллардаги мактабгача таълим ташкилотларига қатнаётган болалар тушунилади. Умумий болалар сони эса ушбу ҳудуддаги аҳоли таркибидаги жами 3-6 ёшдаги болаларни ифодалайди. Ушбу кўрсаткич орқали ҳудуд ёки давлат миқёсида болалар мактабгача таълим билан қанчалик қамраб олинганлиги аниқланади.
Расмий статистика тайёрловчи
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул ҳодим ФИО
Абдурахманов Шайхали Сагдуллаевич
Телефон рақами:
99 871 202 80 69
Электрон почта
ijtimoiy_soha@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан маълумотлар базасини интеграцияси орқали олинадиган маъмурий маълумотлар.
Изоҳ
2023- йилгача бўлган маълумотлар статистик ҳисоботларга асосланган бўлиб, давлат-хусусий шерикликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва методик жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олмаган.