Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Қишлоқ хўжалиги ва атроф-мухит статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Ғаффаров Азамат Суюнович
Телефон рақами :
+99871 203 80 00
Электрон почта
selhoz@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи
Изоҳ
Маълумот январь-декабрь ойлар учун келтирилган
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
Барча тоифадаги хўжаликларида етиштирилган донли экинлар ҳосили фермер, маҳалла фуқаролар йиғинлари (деҳқон ва томорқа хўжаликлари), қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан статистика органларига тақдим этилган донли экинларининг ялпи ҳосили тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади. Донли экинларининг ялпи ҳосили тўғрисидаги маълумотлар чораклик ва йиллик даврийликда шакллантирилади. «Донли экинлар – жами» кўрсаткичига дон экинлари, дон учун маккажўхори, жўхори, тариқ, сули, гречка, шоли, дуккаклилар ва бошқа дон экинлари киради. Маълумотларни шакллантириш ва дон экинларининг ялпи ҳосилини ҳисоблаш учун 1 фх шакли (йиллик) ва 4 фх шакли (чораклик) «Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», 4 дх шакли (чораклик) «Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар фаолияти тўғрисида”, 1 қх шакли (йиллик) ва 4 қх шакли (чораклик) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот», 1 кб (қх) (1 кб шаклига илова) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботи» ва 4 кб (қх) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида саволнома» шакллари бўйича маълумотлардан фойдаланилади. Юқоридаги ҳисоботларда бу кўрсаткич центнерда акс эттирилади ва кейин 10 га бўлиш орқали тоннага айлантирилади. Асосий ва асосий бўлмаган экинларнинг ялпи ҳосили алоҳида ҳисобга олинади. «Етиштирилган донли экинлари» кўрсаткичи жами дон экинлари ишлаб чиқариш ҳажми таркибига киритилади.