Автомобиль транспортида ташилган юклар ҳажми (чораклик)
Даврийлиги
чораклик
Ўлчов бирлиги
млн.т
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
Ташилган юк (юк ташиш ҳажми) – транспорт орқали ташилган юкларнинг тонналардаги миқдори (пуллик багаж ва почтани қўшган ҳолда). Кўрсаткич транспорт турлари, қатнов, юк турлари бўйича ҳисобга олинади. Юкларни ташиш жараёнининг дастлабки дақиқаси «жўнатилган юклар (жўнатиш)» кўрсаткичи билан акс эттирилади, якуний нуқта – «келиб тушган юклар (келиб тушиши)» кўрсаткичи ҳисобланади. Транспортнинг барча турлари учун (автотранспортдан ташқари) ташилган юкларнинг ҳажми жўнатиш вақтида кўрсатилган. Автотранспортда, ташилган юкларнинг ҳисоб-китоби келиш вақтида амалга оширилади. Айрим транспорт ташкилотлари учун бажарган ишининг умумий ҳажмини тавсифлаш учун «юкларни ташиш (ташиш)» кўрсаткичи қўлланилади, бунда жўнатилган юклар ва бошқа ташкилотлардан ташиш учун қабул қилинган юкларнинг йиғиндиси билан ифодаланади. Ташилган юк ҳажми статистик кўрсаткичини ҳисабини юритишда жўнатилган юклар, яъни бунда юк ташиш шартномаси билан расмийлаштирилган юк партияси (жўнатма) инобатга олинади. «Ташилган юк» кўрсаткичини шакллантириш халқаро статистика ташкилотлари, Евростат, МДҲ Статистика қўмитаси тавсиялари ва Миллий ҳисоблар тизимининг таърифи асосида амалга оширилади.
Расмий статистика тайёрловчи
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Хизматлар соҳаси статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Рахимов Алишер Абдуллаевич
Телефон рақами :
+998 71 2038000 (1291)
Электрон почта
uslugi@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи ва кузатуви шакллари
Классификаторлар
Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилмаларини (объектларини) белгилаш тизими идоравий таснифлагичи (МҲОБТ)