Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Ғаффаров Азамат Суюнович
Телефон рақами :
+99871 203 80 00
Электрон почта
selhoz@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи
Изоҳ
Маълумот январь-декабрь ойлар учун келтирилган; Ушбу кўрсаткич сабзавотлар – жами етиштириш ҳажми таркибига киритилган -жами (код-2.04.1.0055)
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
Барча тоифадаги хўжаликларида етиштирилган сабзи ҳосили фермер, маҳалла фуқаролар йиғинлари (деҳқон ва томорқа хўжаликлари), қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан статистика органларига тақдим этилган сабзи ялпи ҳосили тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади. Сабзи ялпи ҳосили тўғрисидаги маълумотлар йиллик даврийликда шакллантирилади. Маълумотларни шакллантириш ва сабзи ялпи ҳосилини ҳисоблаш учун 1 фх шакли (йиллик) «Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», 4 дх шакли (чораклик) «Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар фаолияти тўғрисида”, 1 қх шакли (йиллик) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот», 1 кб (қх) (1 кб шаклига илова) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботи» шакллари бўйича маълумотлардан фойдаланилади. Юқоридаги ҳисоботларда бу кўрсаткич центнерда акс эттирилади ва кейин 10 га бўлиш орқали тоннага айлантирилади. «Етиштирилган сабзи» кўрсаткичи жами сабзавот экинлари ишлаб чиқариш ҳажми таркибига киритилади.