Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия тўғрисидаги қонун»и ҳамда Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган «Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалар»га мувофиқ, «Кредиторлик қарзлар – жами»да етказиб берувчилар ва пудратчилар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларнинг қарзи(ички идоравий қарз), солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддати кечиктирилган мажбуриятлар, олинган аванслар, буджетга тўловлар бўйича қарз, суғурта бўйича қарз, давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарз, таъсисчиларга қарзлар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзлар ва бошқа кредиторлик қарзларини ўз ичига олувчи жами кредиторлик қарзлари (узоқ муддатли ва жорий) ҳажми акс эттирилади.