Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Ходжаев Дилмурод Фаҳриддинович
Телефон рақами :
+99871 203 80 00 (1225)
Электрон почта
selhoz@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи
Изоҳ
Маълумот январь-декабрь ойлар учун келтирилган
Ҳисоблаш методикаси (қисқача)
Барча тоифалардаги хўжаликларда жами сўйиш учун етиштирилган (боқилган) чорва моллари ва паррандалар тоифалар кесимида алоҳида чорва молларининг тирик вазндаги ўсиши сифатида ҳисобга олинади. Сўйиш учун етиштирилган чорва моллари ва паррандалар сонини аниқлашда сўйиш учун сотилган ва ўз хўжалигида сўйилган ҳайвонларнинг тирик вазни ҳисобга олинади. Кейинчалик кўпайтириш учун сотилган бузоқларлар сўйиш учун етиштирилган ҳажм таркибига киритилмайди. Барча тоифалардаги хўжаликларда жами сўйиш учун етиштирилган чорва моллари ва паррандалар (тирик вазнда) тўғрисида маълумотлар чораклик ва йиллик даврийликда шакллантирилади. Барча тоифадаги хўжаликларида сўйиш учун етиштирилган чорва моллари ва паррандалар сони тўғрисидаги маълумотлар фермер, маҳалла фуқаролар йиғинлари (деҳқон ва томорқа хўжаликлари), қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан статистика органларига тақдим этилади. Маълумотларни шакллантириш ва етиштирилган моллар ва паррандалар – жамини (тирик вазнда) ҳисоблаш учун 1 фх шакли (йиллик) ва 4 фх шакли (чораклик) «Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», 4 дх шакли (чораклик) «Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот», деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар фаолияти тўғрисида”, 1 қх шакли (йиллик) ва 4 қх шакли (чораклик) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот», 1 кб (қх) (1 кб шаклига илова) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботи» ва 4 кб (қх) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида саволнома» шакллари бўйича маълумотлардан фойдаланилади. Юқоридаги ҳисоботларда бу кўрсаткич центнерда акс эттирилади ва кейин 10 га бўлиш орқали тоннага айлантирилади.