Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Классификаторлар
Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилмаларини (объектларини) белгилаш тизими идоравий таснифлагичи (МҲОБТ)
Масъул бошқарма номи
Инвестициялар ва қурилиш статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Хидиралиева Дилдорахон Рахмидиновна
Телефон рақами :
+99871 203 80 00 (1163)
Электрон почта
M.Jomolov@stat.uz
Бирламчи маълумот манбаси
Статистика ҳисоботи
Изоҳ
" Фойдаланишга топширилган хонадонлар уйларда ҳудудлар бўйича тақсимланмаган уйлар сони мавжуд: Қорақолпоғистон Республикасида: — 2019- йилгача Бўзатов тумани Кегейли ва Чимбой туманлар таркибида бўлган; — 2013- 2016- йилларда Тахиатош шаҳри Хўжайли тумани таркибида бўлган. 2. Андижон вилоятида: — 2014- йилдан Асака шаҳри Асака тумани таркибига киритилган. 3. Қашқадарё вилоятида: — 2017- йилдан Шаҳрисабз шаҳри ташкил этилган. 4. Навоий вилоятида: — 2019- йилдан Ғозғон тумани ташкил этилган. 5. Сурхондарё вилоятида: — 2011 – 2018 — йилларда Бандихон тумани Қизириқ тумани таркибида бўлган. 6. Тошкент вилоятида: — 2018- йилдан Нурафшон, Оҳангарон, Янгийўл шаҳарлари ва Тошкент тумани ташкил этилган. 7. Хоразм вилоятида: — 2020 йилда Тупроққалъа тумани ва 2017 йилда Хива шаҳри ташкил этилган. 8. Тошкент шаҳрида: — 2020 йилда Янгиҳаёт тумани ташкил этилган. "
Ҳисоблаш методикаси
"Фуқаролик аҳамиятига эга бўлган турар жой объектларини, секциялар бўйича фойдаланишга топшириш ҳолларида эса, бинолар сони объект қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилгандан сўнг қўйилади. Мавжуд объектларга ташқи қурилмалар умумий объект (бино)дан фарқли функцияга мўлжалланган ҳоллардагина улар алоҳида бино сифатида ҳисобга олинади. Иссиқлик қозонхоналарининг алоҳида турган бинолари, шунингдек, ҳовлидаги иморатлар (омборхоналар, гаражлар) мустақил объектлар ҳисобланади. Қўшиб қурилган бинолар ва дўкон, ошхона, сартарошхона, ателъе ва ҳоказоларга мўлжалланган бинолар, бошқа мақсадда қурилган бўлсада, асосий бино таркибига киради. Агар бинолар бир-бирига ёпишган ва умумий деворга эга, аммо уларнинг ҳар бири мустақил конструкцияга эга бўлса, улар алоҳида бинолар деб ҳисобланади ва мос равишда ҳисобга олинади. "