Янги очилган иш ўринлар сони ҳисобот даврида кенгайтириш, ишлаб чиқаришни янгича ташкил этиш, ишнинг сменалигини ошириш ва бошқа сабаблар ҳисобига ташкил этилган иш ўринларига қабул қилинган ёки қабул қилиниши мумкин бўлган ходимлар сонида ифодаланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 148-моддасига мувофиқ, иш ўрни (жойи) иш берувчи томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган жой бўлиб, ходим бу жойда бўлиши ёки у меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига доир ишни бажариш учун бу жойга етиб келиши керак.