Уй-жой бозоридаги нархлар индекси (ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан)
Даврийлиги
чораклик
Ўлчов бирлиги
Фоиз
Ҳисоблаш методикаси
.
Расмий статистика тайёрловчи
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Масъул бошқарма номи
Нархлар статистикаси бошқармаси
Масъул ҳодим ФИО
Исмаилова Шахноза Уктамовна
Телефон рақами :
+99871 203 80 00
Электрон почта
sh.ismailova@stat.uz
Бирламчи маълумот манбааси
Янгиланган методологияга кўра, ҳисоб-китоблар учун OLX.uz платформасида сотувга қўйилган кўчмас мулк объектлари ҳақидаги эълонлар маълумотлари асос бўлиб хизмат қилади. Етарли даражада қамраб олинмаган ҳудудларда қўшимча кузатувлар ўтказилади, улар учун маълумотлар манбаи сифатида Telegram-мессенжер каналларидаги эълонлар (кўчмас мулк агентликлари, риэлторлар каналлари ва бошқалар)дан фойдаланилади.
Қисқача услубиётлар тавсифи:
1) Ўзбекистон Республикасида уй-жой бозори нархлари индекслари гедоник регрессия усули асосида шакллантирилади. Индекслар квартиранинг бирламчи ва иккиламчи бозорларини, шунингдек якка тартибдаги уйларнинг иккиламчи бозорини қамраб олади. 2) Гедоник моделларни мунтазам баҳолаб бориш ва гуруҳларнинг ички бир хиллигини ошириш мақсадида стратификация усули қўлланилади. Ҳудудий тамойил асосида квартиралар учун 18 та страта (бирламчи бозор учун 9 та ва иккиламчи бозор учун 9 та), шунингдек, якка тартибдаги уйлар учун 10 та страта (фақат иккиламчи бозор бўйича) белгиланган. Страталарнинг тўлиқ рўйхати “Уй-жой бозорида нарх индексларини ҳисоблаш бўйича услубий низом”да келтирилган. 3) Ҳисоб-китоб ""сирпанувчи ойна"" методи асосида амалга оширилади: ҳар бир чоракда модель жорий ва олдинги уч чорак маълумотлари асосида баҳоланади. 4) Салмоқ вазн ҳисоблаш учун ҳар бир ҳудуд ва бозор тури бўйича битимлар сони ўтган йилнинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълумотлари) тегишли ўртача уй-жой нархига (Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотлари) кўпайтирилади. Олинган қийматлар ҳар бир стратанинг умумий индексдаги улушини аниқлаш учун қўлланилади. Вазнлар тузилмаси ҳар йили янгиланади. 5) Ҳар бир ҳисоб-китобдан олдин маълумотлар белгиланган статистик тартиб-қоидалар асосида мажбурий тозалаш жараёнидан ўтказилади.
Изоҳ
Гедоник регрессия усулига асосланган метод 2026 йил II чорагидан бошлаб жорий этилди. 2024 йилдан бошлаб маълумотлар ушбу янги метод ҳисобга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилди.